26 Феврал 2022 йил
722
Денов туманида, ноқонуний диний таълимот бериб келаётган шахс аниқланди
2022 йилнинг 12 февраль куни, вилоят ИИБ Терроризм ва экстемизмга қарши курашиш бошқармаси ва Денов тумани ИИБ Терроризм ва экстемизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Денов туманида яшовчи, К.Жуманазар (исм шарифлар ўзгартирилган) 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб яшаш хонадонида маҳалласида яшовчи беш нафар вояга етмаган шахсларга “ҳужра” шароитида диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, К.Жуманазардан диний адабиётлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати