2 Ноябр 2024 йил 525

Денов туманида “Миллий таомлар сайли” ва “Сина туризм қишлоғи”нинг очилиш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва ҳорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 135-сонли қарори ижроси юзасидан Денов туманида “Миллий таомлар сайли” ва “Сина туризм қишлоғи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда туризм соҳасига алоқадор барча мутасадди идоралар, маҳаллий сайёҳлар ва Ҳиндистон, Франция, Белгия, қўшни Афғонистон ва Тожикистон Республикасидан ташриф буюрган ҳорижий меҳмонлар иштирок этишди.

Ташриф буюрган меҳмонларга вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тегишли маълумотлар бериб ўтилди.

Text to speech