27 Июл 2024 йил 403

Денов туманида “Менинг маҳалламда ажримга йўл йўқ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Хабарингиз бор жорий йилнинг 6 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокими ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи томонидан Қўшма қарор тасдиқланган бўлиб, ушбу қўшма қарорда, “10 июль кунидан 10 август кунига қадар Низолашаётган оилаларни муаммоларини ҳал қилиш ҳамда келиб чиққан низоларни бартараф этиш юзасидан жойларда турли профилактик тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Ушбу қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Денов туманидаги маҳаллаларида вилоят ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З. Хидирова,  туман оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Н.Лутфуллаева,  Денов туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори капитан Г.Элмуродова, маҳалланинг фаол аёллари, тумандаги оқила аёллар ҳаракати аъзолари иштирокида “Менинг маҳалламда ажримга йўл йўқ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида оила турмуш доирасида низолашаётган, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг ажримларини олдини олиш, ёшларни оила муқаддас даргоҳ ғояси асосида тарбиялаш, эрта турмуш ҳамда қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳнинг салбий оқибатлари, хотин-қизлар томонидан жиноятлар содир этилишига қарши курашиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар томонидан арзимаган, кийим-кечак, турли қимматбаҳо тақинчоқ ёки моддийотлар учун рўзғорда жанжал чиқмармасликлари муҳим омиллардан эканлиги таъкидлаб ўтилиб, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, сабрли бўлиш, рўзғордаги тўқликка ҳам йўқликка ҳам қаноат қилиш орқали оилани муқаддас эканлиги, кўча кўйда аёллик иффатига, ҳаёсига эга бўлишлари, турмушга чиқиш арафасидаги қизларни  мустақил ҳаётга тайёрлаш лозимлиги тўғрисида тавсиялар бериб ўтилди.

Text to speech