Денов туманида “Маънавият ойлиги” доирасида, ўқувчилар ўртасида семинар тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз» шиори остида «Маънавият ойлиги»ни ўтказиш тўғрисидаги фармойишига асосан, Денов туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар ўртасида мунтазам дарс қолдирувчи вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган семинар тренинг ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими И.Аброров, вилоят ва тумандаги тегишли масъул идоралар раҳбарлари ҳамда туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори ва инспектор психологлари иштирок этишди.
Тадбир давомида Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 ташаббус лойиҳаси доирасида мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари, спорт йўналишидаги тўгараклардан кўргазмалар ташкил этилди.