1 Июн 2022 йил 384

Денов туманида кўп миқдордаги опий гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Денов туманида яшовчи “Бобо” исмли шахс туман ҳудудида катта миқдорда гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланаётгани ҳақидаги маълумот асосида тезкор тадбир ўтказди.
2022 йил 25 май куни мазкур маълумот ва “Қора дори-2022” кенг қамровли профилактик тезкор тадбирига мижоз сифатида кирган 2 нафар Вазирлик Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари 140 000$ (бир юз қирқ минг) АҚШ доллари эвазига Имонов Бобошердан (исм шарифлар ўзгартирилган) 20 кг опий гиёҳвандлик моддасини сотиб олиш учун Денов туманидаги кафеларнинг бирида учрашган. Келишилган Ўзбекистон Республикаси Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги қонунига мувофиқ ўтказилган тадбирда Имонов Бобошерда 20 кг опий гиёҳвандлик моддаси борлиги ва уни пулни кўргач, ишонч ҳосил қилиб, олиб келиб беришини маълум қилган.
Б.Имонов 2022 йил 26-май куни соат 03:30 ларда Денов тумани ҳудудида моддаларини яшаш уйидан олиб, белгиланган жойга келаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан кўлга олиниб, 20 та скотч ўрамга махсус қадоқланган модда ҳодиса жойида кечиктириб бўлмас ҳаракатлар ўтказиш вақтида очиб кўрилганда, қизғиш рангли ўткир ҳидли “Опий” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар экани аниқланган. Шундан сўнг 20 дона ўрамдаги гиёҳвандлик моддаси далилий ашё тариқасида холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 26 май куни Имомов Бобошерга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246 моддаси 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech