Денов туманида Хотин-қизлар иштирокида профилактик учрашув ташкил этилди.
Денов
тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида, Марказ Психологи Ф.Киджаева ҳамда
Денов туман ИИБ Жамоат хавфизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими
Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори капитан Г.Элмуродовалар
иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тазйиқ ва
зўравонликка учраган хотин қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига
ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари
тўғрисида"ги 354-сонли қарорининг мазмун моҳияти ҳамда Хотин-қизлар
ўртасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олиш мақсадига қаратилган “Ҳаёт
нима ўзи? Бир даста қувонч!” мавзусида тарғибот профилактик тадбири ўтказилди.
Туман
ҳудудида истиқомат қилиб келаётган тазйиқ ва зўравонликка учраган ва уларга “Ҳимоя
ордери” берилган хотин-қизлар иштирок этди. Мазкур хотин-қизлар ўртасида “Сиз
ўз ҳарактерингизни билишни истайсизми?” мавзусида ҳарактер темпираментини ўзлаштиришига
оид сўровномалар ўтказилди.
Мазкур
хотин-қизларни ҳаётга мослашувини таъминлаш борасида марказ психологи
Ф.Киджаева томонидан психологик “Дўстлашамиз” тренинги ўтказилиб, ғолиб бўлган
хотин-қизларга мутасаддилар томонидан совғалар улашилди.
Шунингдек, оилаларида
тинчлик-форовонликни таъминлашда “Ҳаёт қадрига етинг, севимли
машғулотларга вақт ажратинг” мавзусида семинар терининг машғулоти ҳам ўтказилди.