24 Ноябр 2021 йил
458
Денов туманида, гиёҳфуруш қўлга олинди
Денов туманида 2021 йил 3 ноябрь куни соат 14:10 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Божхона ходимлари ҳамкорлигида туманнинг “Гулистон” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор-тадбир давомида, туманнинг “Ризқ-Насиба” маҳалласида яшовчи, И.Истат (исм шарифлар ўзгартирилган) мижозга соф вазни 17.94 грамм “гашиш” ва 1.11 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 700.000 (етти юз минг) сўмга сотаётган вақтда ушланган ва ашёвий далил олинган. 4 ноябрь куни И.Истатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати