7 Июн 2023 йил
380
Денов туманида гиёҳфуруш қўлга олинди
Денов туманида 2023 йил 5 май куни вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, кузатув остига олинган шу туманда яшовчи, Б.Бўри (исм шарифлар ўзгартирилган) тўхтатиб унинг ёни текшириб кўрилганида, чўнтагидан 1 гургурт қутига солинган, соф фазни 4,82 гр “Гашиш” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, процессуаль тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 10 май куни Б.Бўрига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати