3 Ноябр 2022 йил
335
Денов туманида гиёҳфуруш тезкор тадбирда қўлга олинди
Денов туманида 2022 йил 26 октябрь куни соат 22.05 ларда, Сариосиё тумани ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан туманнинг “С.Оллоёр” маҳалласида, ўтказилган тадбирда, шу туманда яшовчи, С.Сирожиддин (исм шарифлар ўзгартирилган) мижозга соф оғирлиги 2,44 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 300.000 (уч юз минг) сўмга сотаётган вақтида ушланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 27 октябр куни С.Сирожиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати