8 Октябр 2022 йил 370

Денов туманида гиёҳфуруш тезкор тадбирда қўлга олинди

Денов туманида 2022 йил 2 октябр куни вилоят ИИБ ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Сунбула” маҳалласида яшовчи, Х.Садир (исм шарифлар ўзгартирилган) мижозга 192 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик воситасини жами 18.270.000 (ўн саккиз миллион икки юз етмиш минг) сўмга сотиб ўтказишга келишиб, ушбу “опий” гиёҳвандлик воситасини яшаш уйидан олиб туманнинг “Тотувлик” маҳалласи ҳудудидаги келишилган жойга етиб келган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, унинг кўрсатмаси бўйича шу маҳаллада жойлашган танишига тегишли бўлган новвойхона холислар иштирокида текширилганида, маҳалладоши, Д.Хасандан олинган  соф вазни 192 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган. 3 октябрь куни Х.Садирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech