Денов туманида фуқаронинг хонадонида гиёҳванд ва психотроп моддалар борлиги фош этилди
Денов туманида 2023 йил 21 июл куни соат 20-40 ларда, вилоят ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд ва туман ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотга асосан шу туманда яшовчи О.Олимнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликларида холислар иштирокида тинтув ўтказилганида, ушбу хонадондан соф вазни 27.44 грамм “Опий” ва соф вазни 370.76 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситалари ҳамда 181 дона “Регапен” капсуласи, 24 дона 10 мл суюқликдаги идишда бўлган “Тропикамид” психотроп моддаси борлиги аниқланиб ҳужжатлаштириб олинган. 22 июль куни О.Олимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати