8 Сентябр 2022 йил
402
Денов туманида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 10 март кунидаги тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш борасида, аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.Х.Кетмонов томонидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича фуқароларни қабул қилди. Қабул давомида, 12 нафар фуқаронинг қилган мурожаатлари қонуний кўриб чиқилиб, процесс иштирокчилари ва қамоқда сақланаётган айбланувчиларнинг яқин қариндошлари билан суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида, фуқаролардан келиб тушган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.