31 Июл 2023 йил
342
Денов туманида фуқароларни хорижий давлатга ишлаш учун жўнатишни ваъда қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Олтинсой туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Б.Баҳодир (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда Денов туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган Б.Жаҳонгир Германия давлатига ишга жўнатишини ваъда қилиб, 2022 йил октябр ойида, 4100 (тўрт минг бир юз) АҚШ доллари олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари Олтинсой туманида яшовчи 1989 йилда туғилган С.Собирни Б.Жаҳонгир Канада давлатига ишга жўнатишини ваъда қилиб, 2022 йил феврал ойида, 6250 (олти минг икки юз эллик) АҚШ доллари олиб, ўзлаштириб кетганлиги аниқланган. 26 июль куни Б.Жаҳонгирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати