23 Июл 2025 йил
385
Денов туманида фуқаролар хотиржамлиги йўлида тарғиботлар олиб борилмоқда
Мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолига қўриқлаш хизмати афзалликларини етказиш мақсадида, Денов туманида Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги профилактик тадбирлар олиб борилди. Туманнинг Дунётепа, Буюк ипак йўли маҳаллалари ҳамда Деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудуди ва тадбиркорлик субъектларида ташкил этилган тарғибот тадбирида, фуқароларга қўриқлашнинг техник воситалари, қўриқлаш турлари ва тартиблари, соҳа ходимларининг хизмат фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Кўргазмали тарзда объект ва хонадонларга ўрнатиладиган турли хавфсизлик воситалари намойиш этилиб, аҳолига тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.