Денов туманида баркамол авлодни тарбиялашда ота-онанинг ўрни мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди
Денов тумани ҳокимлиги ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси бўлими ҳамкорлигида 81-умумий ўрта таълим мактабида “Эрта турмуш қуриш ва эрта никоҳнинг олдини олиш” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда Денов тумани ҳокимининг матбуот котиби, ахборот
сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Феруза Тўраева ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси
ходими Гулжамол Элмуродова "Қуёшли юрт" маҳалласида истиқомат қилаётган
оналар ва бувилар иштирокида ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва мустақил
ҳаётга тайёргарлик кўриши масалалари юзасидан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар
ҳақида сўз юритилди.
Мулоқот давомида миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизни
асраб-авайлаш, оиланинг муқаддаслиги ва мустаҳкамлиги, ёшларнинг келажаги ҳамда
жамиятда соғлом ижтимоий муҳитни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хабар
ва мурожаатлар мисолида инсон қадри, қонун устуворлиги, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини
ошириш ҳамда уларни турли зарарли оқимлардан асраш бўйича тушунчалар берилди.
Ушбу тадбир орқали ёшлар ўртасида эрта турмуш ва никоҳнинг олдини олиш, уларнинг ҳаётда мустақил қарор қабул қила оладиган, баркамол инсон бўлиб вояга етишига замин яратиш мақсад қилинган.