9 Март 2022 йил 451

Денов тумани “Сурхондиёр” маҳалласида вилоят ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди.

“Сурхондиёр” маҳалласи Денов туманининг шимолий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Узун тумани билан чегарадош маҳалла ҳисобланади. Ҳозирда маҳалладаги хонадонлар сони 735 тани, оилалар сони 1053 тани, фуқаролар сони эса 4471 нафарни ташкил этади. “Аёллар дафтари”да 52 нафар, “Ёшлар дафтари”да 61 нафар ва “Темир дафтар”да 5 нафар фуқаролар қолган. Маҳаллада узоқ муддатга кетганлар 151 нафарни, муқаддам судланганлар эса 7 нафарни ташкил этади.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан жами 21 та мурожаат келиб тушди.
Хусусан, Фуқаро Мамадалиев Баходир Сурхондиёр маҳалласи “Зафар” кўчасидаги 2 та электр сим ёғочи яроқсиз бўлиб, авария ҳолатига келиб қолганлигини маълум қилди. Ушбу ҳолат ўрганилгач, туман электр тармоқлари корхонаси раҳбаримарт ойининг 3-чорагида маҳалладаги барча сим ёғочлар, бетон сим ёғочлар билан алмаштириш бўйича дастурга тушганлигини айтиб ўтди.
Фуқаро Мамадалиев Маъруф маҳалла ҳудудидан ўтган “Гулшан” кўчасига мактаб ўқувчилари учун светафор ва пиёдалар йўлагини қуришни сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаатига асосан туман ЙҲХБ бошлиғи ва туман йўл қурилиш бўлимига икки кун муддат ичида масалани ўрганиб чиқиб туман ҳокимиятига таклиф билан чиқиш бўйича топшириқ берилди.
Шунингдек, маҳалладаги 87-сонли мактабга қўшимча бино қуриш, “Олтин ер” кўчасини асфальт қилиш, маҳаллага қўшимча трансформатор қўйиш, болалар нафақа пулини олиш, алимент пулини ундириш ва ишга киришда ҳам кўмак сўралди. Ушбу мурожаатларнинг ҳаммаси тингланиб, тегишли ташкилот раҳбарларига ушбу мурожаатларни тезда ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech