30 Сентябр 2025 йил 61

Денов тумани Сина қишлоғида Сурхондарёнинг “Миллий таомлар сайли” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 135-сонли қарори ижроси юзасидан Денов туманида “Миллий таомлар сайли” ва “Сина туризм қишлоғи”нинг очилиш маросими ўтказилди.

Ушбу тадбирда туризм соҳасига алоқадор барча мутасадди идоралар, хорижий сайёҳлар, вилоятимиз ва республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрганлар — нон, патир, сомса, тандир кабоб, гўштли ош каби ўзбек миллий таомларининг тайёрланиш жараёнини томоша қилдилар ва уларни татиб кўриб, юқори баҳоладилар.

Ташриф буюрган меҳмонларга вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида керакли маълумотлар бериб ўтилди.

Text to speech