18 Май 2024 йил 562

Денов тумани Педагогика ва Тадбиркорлик институти талабалари ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

2024 йилнинг 17 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази Жамоат хавфсизлиги гуруҳи ташаббуси билан Денов тумани Педагогика  ва Тадбиркорлик институти талабалари билан “Ёшлар орасида гиёҳванд ва психатроп моддаларни тарқалишини олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва институт талабалари орасида содир этилган ўғирлик жинояти муҳокамаси”га бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази Жамоат хавфизлиги гуруҳи бош инспектори подполковник А.Якубов, Денов туман Ички ишлар бошқармаси  Тезкор қидирув хизмати  Жиноят қидирув бўлими ходимлари,  институт профилактика инспектори майор О.Тоштемировлар ва институт раҳбарияти ва талабалар иштирок этишди.

Йиғилиш давомида, маърузачилар  Ёшлар орасида гиёҳванд ва психатроп моддаларни тарқалишини олдини олиш борасидаги кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилишига қарамасдан ёшлар ушбу жирканч иллат қурбонига турли йўллар билан кириб қолаётганлиги оқибатида жабрланиб қолаётганлиги ҳақида сўз юритилди. Шунингдек ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали кибер ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларининг турли ёлғон хабарларига чув тушиб қолмаслик юзасидан тавсиялар берилди.

Шу билан бирга таълим даргоҳида содир этилган ўғрилик жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, келгусида бу каби жиноят қурбонига айлиниб қолишнинг олдини олиш мақсадига қаратилган профилактик тушунтиришлар олиб борилди.

Мавзу юзасидан талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.

Text to speech