3 Август 2023 йил 179

Денов тумани ИИБда “Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити!” шиори остида уч авлод учрашуви ташкил этилди

Бугунги кунда Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида жорий йилнинг 25 июль кунидан 25 август кунига қадар “Интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланганлиги муносабати билан вилоят ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани ИИБ шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларнинг маънавий дунё қарашларини янада шакллантириш, уларни юқори касбий тайёргарликка эга, маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, жасур ва мард қилиб тарбиялаш, она-Ватан тақдирига бўлган масъулиятини янада ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Айни кунларда ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида Денов тумани Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ва Ички ишлар фахрийлари билан “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди. Ташкил этилган учрашувда устоз фахрийлар ўзлари хизмат қилган давр билан ҳозирги даврда хизмат қилишдаги шарт-шароитлар ҳақида фикрларини баён этиб, ўзларининг ўгитлари билан ўртоқлашди. Тадбир сўнгида, ўз хизмат вазифасига садоқат билан ёндошиб, хизматдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига бадиий китоблар совға қилинди.

Бундан ташқари ойлик доирасида “хавф гуруҳи” руйхатига олинган ички ишлар органлари ходимлари билан хизмат интизоми ва қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Text to speech