1 Август 2024 йил 329

Денов тумани ИИБда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида “Пробация ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Абдуллаевнинг 2024 йил 23 июл кунидаги тегишли кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 23 июлдан 23 августига қадар республика ҳудудида кенг қамровли "Пробация ойлиги" ўтказилиши белгиланган.

Пробация ойлиги давомида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Иноқов ҳузурида Денов тумани Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби томонидан “Пробация ойлиги” давомида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида соҳавий хизмат ходимлари ва барча профилактика инспекторлари ўз хизмат ҳудудларида пробация ҳисобида турган назорат остидаги шахсларни суд томонидан белгилаб берилган чекловлар ва тақиқларга амал қилишини назорат қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech