22 Сентябр 2022 йил 240

Денов тумани ИИБда “Касбий тайёргарлик ойлиги” муносабати билан спортнинг “Миллий кураш” тури бўйича мусобақа ташкил этилди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида Шимолий минтақа ҳудуд Денов тумани Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ўртасида спортнинг “Миллий кураш” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўтказилган мусобақа муросасиз курашларга бой, кескин руҳда бўлиб ўтди. Мусобақа якунига кўра ғолиб бўлган ҳамда совринли ўринларни қўлга киритган ходим ва ходималар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг биринчи, иккинчи, учинчи даражали диплом, медаль ва китоблар тўплами билан тақдирландилар.

Text to speech