Денов тумани ИИБда 14-январ – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан спортнинг Миллий кураш тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси
Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33-йиллиги ҳамда 14-январ “Ватан химоячилари
куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқорида савияда ўтказиш мақсадида, жорий
йилнинг 10 январ куни Денов тумани Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ўртасида
спортнинг миллий кураш тури бўйича мусобоқа ўтказилди.
Ўтказилган мусобоқа
якунига кўра, Денов тумани ИИБ 1-сон ИИБ
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика катта инспектори подполковник
Шухрат Бекмуратов фахрли биринчи ўринни, Денов тумани ИИБ 3-сон ИИБ Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси гуруҳи профилактика катта инспектори капитан Шерзод Тўраев фахрли
иккинчи ўринни, Денов тумани ИИБ 2-сон ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи
профилактика инспектори катта лейтенант Жасурбек Нуров фахрли учинчи ўринни эгаллаб
диплом, мебел ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида бу каби спорт мусобоқалари ва маданий маърифий тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда.