29 Август 2022 йил
334
Денов тумани ИИБ шахсий таркиби “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” номидаги давлат музейига саёҳат уюштиришди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 03 август кунидаги тегишли Фармойишига асосан “Ватанга ва Халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” давомида, Сурхондарё вилояти ИИБ шимолий минтақавий ҳудуд Денов туман Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан "Маънавият маршрути" доирасида, маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил этилиб, Термиз туманидаги “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” номидаги давлат музейларига саёҳат уюштирилди. Ушбу музейга қилинган саёҳат давомида, ички ишлар органлари ходимлари бой маънавий-маърифий тарихимиз ва ўтмишимиз билан яқиндан танишишди.