20 Декабр 2024 йил 594

Денов тумани ИИБ ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Куни кеча Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Шерзод Шадиев ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қудрат Самандаров иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида 2024 йилнинг 20 ноябрь кунидан 30 декабрь кунига қадар хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбирлари давомида мавжуд куч воситалардан оқилона фойдаланган ҳолда ички ишлар органларида “темир интизом”ни йўлга қўйиш ва қонунийликни таъминлаш борасидаги натижаларни яхшилаш, ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш, шахсий таркибни кунлик хизматга келиб кетиши, авторейд ўтказиш, яшаш шароитларини ўрганиб ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларни аниқлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлиги юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан маъруза қилинди.

Шундан сўнг йиғилишда ходимларнинг касбига бўлган садоқатини, масъулиятини ошириш ҳам келгусида ходимлар билан боғлиқ содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг иккинчи ярмида вилоят ИИБ ходимлари иштирокида содир этилган ҳолатлар акс этган “Ҳиёнат ва ҳалоллик” номли видео ролик намойиш этилиб, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилишларни олдини олишга барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Терроризмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими томонидан жорий йилнинг 29 ноябрь куни қабул қилинган ЎРҚ-1008-сон қонунининг мазмун моҳияти ҳамда уш қонун билан 2016 йил 16 сентябдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, йиғилиш сўнгида хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб, хизмат фаолити давомида намуна кўрсатиб келаётган ходимларнинг ота-оналарига вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Йиғилиш сўнгида мукофотланган ходимларнинг ота-оналари томонидан мазкур учрашувни ташкил этишда жонбозлик кўрсатган вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбариятига ташаккур билдирилди.

Text to speech