10 Июл 2024 йил 257

Денов тумани ИИБ ходимлари учун сайёҳат ташкил этилди.

Денов тумани Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби маънавият маршрути доирасида, “Ал-Ҳаким Ат-Термизий”, “Қирқ қиз”, "Султон Саодат"  зиёратгоҳлари, “Собир Термизий” номидаги Ахборот Кутубхонаси, “Шаҳидлар майдони” ҳамда Археология музейларига олиб борилди.

Ушбу тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ватанпарварлик руҳини янада шакллантириш, ўтмиш- тарихга бўлган тасаввурларини янада бойитиш, ота- боболаримиздан қолган мерос ва қадриятларни авайлаб асрашга қаратилгандир.

Text to speech