23 Апрел 2024 йил
626
Денов тумани ИИБ ходимларига хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида коррупция ва таъмагирлик ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги томонидан 2024 йил 15 апрель
куни тизимда "Коррупцияга қарши
курашиш долзарб 10 кунлиги" эълон қилинди.
Шу муносабат билан Денов тумани Ички
ишлар бошқармаси соҳавий
хизмат раҳбарлари ва шахсий таркиби ўртасида
хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупция
ва таъмагирлик ҳолатларининг содир этилишини олдини олиш юзасидан учрашув
ташкил қилиниб, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б. Иноқов
ҳамда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари М.Саидовлар томонидан ходимларга келгусида
хизмат интизомига қатъий амал қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупция
ва таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ички ишлар органи ходимига хос
фазилатларни мустаҳкам сақлаш бўйича аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, учрашув давомида ходимларга коррупцияга қарши курашиш ва олдини
олишга хизмат қилувчи буклетлар тарқатилди.
"Коррупцияга
қарши курашиш долзарб 10 кунлиги" Сурхондарё вилояти ҳудудида изчиллик
билан давом этмоқда.