24 Август 2024 йил 205

Денов тумани ИИБ бошдиғининг биринчи ўринбосари тумандаги “Пробация гуруҳи” ҳисобида турган ҳамда оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Денов тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари  майор Ж.Алиев томонидан Денов тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳамда “Оталиққа олинган” ёшлар билан учрашув ўтказиб, уларга Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги 2024 йил 7 август кунидаги ЎРҚ № 938-қонуни мазмун моҳиятини тушунтириб, Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, қайта жиноят содир этмаслиги тушунтирилди.

Шунингдек учрашув давомида, Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳамда “Оталиққа олинган” ёшларнинг муаммоларини ўрганиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Жиноят ишлари бўйича Судлар томонидан назорат остидаги шахсларга қўйилган чеклов ҳамда мажбуриятларни тўлиқ ўташлари, аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги шахсларни фойдали меҳнатга жалб қилиш, уларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.

Text to speech