15 Январ 2025 йил 814

Денов тумани ИИБ биносида Ички ишлар органлари ходимлари томонидан 2024 йилнинг 12 ой давомида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

2024 йилнинг 12 ойи давомида Денов тумани ҳудудида криминоген вазиятни назорат қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, очилмасдан қолган жиноятларни фош этиш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато-камчиликлар ва келгусидаги истиқболли вазифалар юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқов ҳузурида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи подполковник Элбек Нуруллаев ҳам иштирок этди.

Йиғилиш давомида, туман ҳудудида содир этилган жиноятлар, эришилган ютуқлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосарининг ахбороти тингланди. Келтирилган ахборотда иш кўрсаткичи паст бўлган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти танқидий-таҳлил қилинди.

Шунингдек, ходимларга фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш жараёнида шахсий хавфсизлик қоидаларига амал қилишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Text to speech