18 Июл 2022 йил 356

Денов тумани Ички ишлар бошқармасида “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ИИБ масъуллари, туман ИИБ раҳбарияти, ёш ходимлар ва нафақадаги ходимлар иштирок этишди.

Тадбирда, Сурхондарё вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши раиси,  истеъфодаги подполковник Акром Шарофиддинов сўнгги йилларда мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳани аҳолига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатадиган, профессионал тизимга айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар хусусида сўз юритиб ўтди.

“Уч авлод” вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида сўз олган иштирокчилар, ички ишлар тизимининг тарихи, бугуни ва келажаги ҳақидаги мулоҳазали фикрлари бугунги кунда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади. 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech