1 Феврал 2023 йил 224

Денов туманда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан ажрим сабаблари муҳокама қилинди

Денов туман ҳокимлиги, туман адлия бўлими, туман ИИБ,  Мусулмонлар идораси туман бўлими, фуқаролик ва жиноят суди ва маҳалла ва нуронийлар бўлими ҳамкорлигида тумандаги 1-сектор ҳудудида 6 та оиланинг ажрим ҳолатларининг олдини олиш юзасидан муҳокама ташкил қилинди.

“Тасмасой” маҳалласида яшовчи М.Саломова ва Ў.Абдусаломовларниннг ҳамда “Чоргул” маҳалласида яшовчи Н.Зоиров ва “Себзор” маҳалласида яшовчи К.Меликмуродованинг оилаларидаги ажрим сабаб ва муаммолари чуқур ўрганилиб, улар бир бирлари билан яраштирилди. Бундан ташқари “Навбаҳор” маҳалласидан Б.Қайнаров ва М.Абдураимова, “Катта қарши” маҳалласидан О.Отамуродов ва Н.Тошмуродовалар, “Янгиҳаёт” маҳалласидан Ш.Шарипова ва Ғ.Мирзаев, “Буюк замин” маҳалласида Х.Ниёзова ва унинг қайнонаси З.Рахматоваларнинг ўзаро оилавий аразлашиб юришларига чек қўйилиб, уларнинг ҳам оилалари яраштирилди.

Муҳокамада, моддий-ижтимоий, оилада учраб турадиган муаммолар оилаларнинг ажралиб кетишига сабаб бўла олмаслиги, оилада эр-хотин бир бирлари билан меҳр-оқибатли яшашлари, фарзанд тарбияси билан жиддий шуғулланишлари ва бошқа бир қатор масалалар тушунтирилди.

Text to speech