Денов туман Ички ишлар бошқармаси ходимлари ўртасида хизмат интизоми, қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупция ва тамагирлик ҳолатларини олдини олиш мақсадига қаратилган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган йиғилишда, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Шерзод Шодиев, ИИВ
Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи
подполковник Қудрат Самандаров, Денов тумани Ички ишлар бошқармаси биносида Денов
туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Шавкат Нармуратов ҳамда Денов
тумани ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби иштирок этди.
Йиғилиш
аввалида, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод
Шодиев сўзга чиқиб, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларининг
ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини, маънавий савиясини ва интеллектуал салоҳиятини
юксалтиришни таъминлаш, уларда мамлакатимизнинг қадимий ва бой маданияти,
азалий қадриятлари, удумлари ва анъаналарига асосланган кенг дунёқарашини янада
шакллантириш юзасидан бир қатор манзилли ишлар амалга оширилиб келинаётганлигига
қарамасдан, баъзи бир ходимлар ушбу яратилаётган шарт шароитлардан унумли
фойдаланмасдан ҳозирги кунда хизмат интизоми ва қонунчиликка тортилиб
кетаётганлигини қайд этди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилиш давомида, ИИВ Шахсий
хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи подполковник Қудрат
Самандаров сўзга чиқиб, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил
этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш,
келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатлари
ҳақида сўз юритиб, ҳар бир ходим ўзига
тегишлича хулоса чиқариб олишлари тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини йиғилиш иштирокчиларига
билдириб ўтди.