11 Июн 2024 йил
383
Денов туман Ички ишлар бўлими ходимларига хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупция ва тамагирлик ҳолатларини олдини олиш юзасидан учрашув ташкил қилинди.
Денов тумани Ички ишлар бошқармаси биносида Денов туман Ички ишлар бошқармаси
бошлиғи Ғ. Хўжамқулов иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашув аввалида Денов тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Мансур Саидов сўзга чиқиб, 1-июн кунидан 30-июн кунига қадар ИИБда
“Интизом ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, ҳар бир ходим ушбу ойликда
фаол иштирок этишлари, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларининг ҳарбий-ватанпарварлик
туйғусини, маънавий савиясини ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришни таъминлаш,
юзасидан бир қатор манзилли ишлар амалга ошириб келинаётганлигини, аммо баъзи бир
ходимлар ушбу яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланмасдан ҳозирги кунда
хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этмасдан жавобгарликка тортилиб кетаётганлиги
қайд этилди.
Шунингдек, Денов туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Хўжамқулов ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупция ва тамагирлик
ҳолатларини содир этилишини олдини олиш хизмат интизомига қатъий амал қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупсия ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ички ишлар органи ходимига хос фазилатларни мустаҳкам сақлаш бўйича кўрсатма ва аниқ
тавсиялар берилди.