20 Сентябр 2021 йил
485
Денов бозоридаги безориларга жиноят иши қўзғатилди
Денов туманида 2021 йил 3 сентябрь куни соат 05.30 ларда, туманнинг “Номозгоҳ” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Денов барака яшил олами” МЧЖ деҳқон бозорида, Узун тумани “Қарашиқ” маҳалласида яшовчи, А.Олим ва туманнинг “Сохибкор” маҳалласида яшовчи, У.Адҳамлар жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан бақир-чақир қилиб уришиб, бир бирларига “енгил” жароҳати етказишган. 19 сентябрь куни А.Олим ва У.Адҳамларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати