26 Май 2021 йил 574

Давра суҳбати жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилди

Куни кеча Шеробод туман “Захриддин Мухаммад Бобур” истироҳат боғида Шеробод тумани ички ишлар органи Пробация гуруҳи назорати остида турувчи шахслар билан туман ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Р.Шукуров иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Ташкил этилган давра суҳбатидан кўзланган мақсад, назорат остида турувчи шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик ва ёшлар ўртасида жиноятчилик содир этилишини олдини олишга қаратилди.
Шеробод туман ИИБ бошлиғи томонидан ҳар бир назорат остидаги шахсларни қийнаётган муаммолари уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва келгусида жиноят йўлига киришларининг олдини олиш бўйича суҳбат олиб борилди.
Йиғилиш якунида туман ИИБ бошлиғи томонидан назорат остида турувчи ёшларнинг бўш вақтларни сермазмун ўтказишлари учун бадиий китоблар совға қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech