2 Апрел 2021 йил 577

Давлат ва халқ хизматчисига қаршилик қилиш оқибати

Сариосиё туманида 2021 йилнинг 23 март куни тахминан соат 23.45 лар чамасида, Ички ишлар органи ходимлари Х.У., А.Ф. ва И.Н.лар Шарғун шаҳри ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган вақтида, Узун тумани, Дўстлик маҳалласида яшовчи, Ж.Б. ва Шарғун шаҳри Кончилар маҳалласида яшовчи, Т.С.лар тунги вақтда мақсадсиз юрганлиги ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан уларнинг шахсини текшириш ва огоҳлантириш мақсадида уларга мурожаат қилганида улар ҳокимият вакилининг қонуний талабларига бўйсиниш ўрнига уларга фаол қаршилик кўрсатиб уриб, турли хил сўзлар билан ҳақорат қилиши оқибатида, А.Ф., Х.У. ва И.Н. исмли ички ишлар органи ходимларига “енгил” тан жароҳати етказади.
Шунингдек, И.Н.га тегишли “Матиз” русумли автомашинанинг орқа ўнг томон эшигини тепиб, шикаст етказганлиги натижасида, тунги вақтда мақсадсиз юзган Т.С. ва Ж.Б.га нисбатан 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech