13 Апрел 2022 йил 387

Давлат ўрмон хўжалигига тегишли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар жиноят устида қўлга олинди.

Сариосиё туманида яшовчи фуқаро  К.Ботир (исм шарифлар ўзгартирилган) жорий йилнинг 6 апрель куни Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, уй-жой қуриш учун ер сотиб олиш мақсадида, 2022 йил март ойида Сариосиё тумани “Шаршарамазор” зиёратгоҳи атрофидан ер сотиб олмоқчи бўлиб, қидириб юрганида, Сариосиё тумани “Субҳидам” маҳалласи ҳудудида жойлашган 20 сотих ер майдони “Турғун” исмли шахс ҳар бир сотихини 7.250.000 (етти миллион икки юз эллик минг) сўмдан жами 20 сотих ер майдонини 145.000.000 (бир юз қирқ беш миллион) сўмга сотмоқчилигини, шунингдек ушбу маҳаллада яшовчи “Умид” исмли шахс шу маҳалладаги 8 сотих ер майдонини 6.500 (олти минг беш юз) АҚШ долларига сотмоқчилигини айтганида, ушбу ер майдонларини сотиб олишга розилик билдиради. Аммо кейинчалик ушбу ер майдонлари Сариосиё тумани “Хисор” ўрмон хўжалигига тегишли эканлигини билиб, фирибгарлар қўлига тушиб қолмаслигини ўйлаб, ўрмон хўжалигига тегишли давлат мулки бўлган ер майдонларини ноқонуний сотаётган бўлиши мумкун бўлган ва пул талаб қилаётган “Турғун” ва “Умид” исмли шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилади.

Мазкур аризага асосан, 2022 йил 7 апрель куни Сурхондарё
вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши
курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Турғун” исмли шахс ариза муаллифи К.Ботирдан талаб қилган кимёвий ишлов берилган 145.000.000 (бир юз қирқ беш миллион) сўм миқдоридаги пуллардан 100.000.000 (юз миллион) сўмни ҳамда “Умид” исмли шахс фуқаро К.Ботирдан талаб қилган 6.500 (олти минг беш юз) АҚШ долларидан 21.000.000 (йигирма бир миллион) сўм миққдоридаги кимёвий ишлов берилган пулларни Денов тумани ҳудудида олган вақтида ашёвий далиллар билан тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2022 йилнинг 9 апрель куни Турғун ва Умидларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech