29 Декабр 2020 йил 634

Давлат мукофотлари тантанали топширилди

Давлат мукофотлари тантанали топширилдиЯкунланаётган йил сарҳисоб қилиниб, меҳнатда эришилган ютуқлар таҳлил қилинди. Ана шу таҳлиллар натижасида бир гуруҳ ватандошларимизнинг меҳнати муносиб қадирланиб, мукофотга лойиқ эканлиги эътироф этилди. Мукофотланган юртдошлармиз орасида Сурхон элининг фарзандлари ҳам борлиги  кўнгилларга қувонч бахш этди. Куни кеча вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида Президент фармонига биноан мукофотланган бир гуруҳ воҳадошларимиз, шу қаторда ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган ходимларга ватанимизнинг юксак мукофотлари, орден ва медаллари тантанали равишда топширилди.Дастлаб, вилоят ҳокими Т.Боболов мукофотланганларни самимий табриклади ва уларнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади. Шундан сўнг, орден ва меддаларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди. — Камтарона хизматларимизни юксак қадрлаб, давлат мукофотигамуносиб кўришганидан жуда хурсандман, — дейди Сурхондарё вилоят ИИБ Жарқўрғон тумани ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили, майор Наргиза Жумаева. — Бу нафақат менга, балки мен билан ёнма-ён туриб меҳнат қилаётган касбдошларимга берилган мукофот деб биламан. Бундан кейинги фаолиятимда ўз вазифамга масъулият билан ёндашиб, шу юрт, элнинг корига яраш учун, унга жон дилим билан хизмат қилишга ваъда бераман.   Мукофотланганлар орасида вилоят ички ишлар бошқармасида хизмат олиб бораётган ходимлардан Бойсун тумани ИИБ ҲПБ таянч пункти профилактика катта инспектори, капитан Ўткир Жабборов, Жарқўрғон туман ИИБ ЙҲХГ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати катта инспектори, лейтенант Исроил Хуррамов, вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 4-сафарбар гуруҳи йўл патруль хизмати инспектори, кичик сержант Фахриддин Эшмуратовларнинг ҳам борлиги барчамизнинг кўнглимизда фахр-ифтихор уйғотади.  Биз ҳам уларни ушбу юксак унвон билан самимий қутлаймиз!  
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech