3 Май 2022 йил 351

Дарбанд ЙПХ масканида санитария қоидаларига зид равишда олиб кетилаётган гўшт маҳсулоти аниқланди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан, “Дарбанд” ЙПХ масканида олиб борилган назорат рейд тадбирлари давомида “Ангор-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган 2002 йилда туғилган А.О. бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли автотранспорт воситасида ветеринария-санитария қоидаларига амал қилинмаган ҳолда ҳеч қандан ҳужжатларсиз жами 218 (икки юз ўн саккиз) кг гўшт маҳсулотларининг олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech