“Дарбанд” ЙПХ масканида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари ва вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Бойсун туманидаги “Дарбанд” ЙПХ масканида ўтказилган рейд тадбирлари давомида “Денов-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Денов туманида яшовчи фуқаро А.Шокир (исм шарифлар ўзгартирилган) бошқарувидаги Кобилт русумли автомашина тўхтатилиб унинг юкхонаси текширилганида, жами 182 кг йирик шохли мол гўшти ҳеч қандай ветеринария ҳужжатларисиз Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетилаётган вақтда тўхтатиб қолинди.
Ушбу гўшт маҳсулотлари Бойсун туман ветернария бўлими томонидан лабаратория текширувидан ўтказилганида истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, Термиз ҳайвонот боғига топширилди.
Фуқаро А.Шокирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 109 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.