15 Август 2022 йил 7474

Д И Қ Қ А Т    Т А Н Л О В ! Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасидаги бўш бўлган лавозимлар учун танлов эълон қилади.

1) Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида бўш бўлган сафдорлик лавозимларига ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаган, шу жумладан 30 ёшдаги ҳам, Сурхондарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича (Тошкент давлат транспорт институтини ҳамда бошқа олий таълим муассасаларининг ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси, автомобиль йўллари ва аэродромлар йўналишларини тамомлаган, ёки таҳсил олаётган) шунингдек, қоида тариқасида профилактика инспекторининг ёрдамчилари (маълумоти бўйича ер усти транспорт тизимлари, транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш техниги, автомобилда йўловчи ва юк ташиш техниги, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мутахассислиги бўйича тамомлаган), муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган (олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтганлар бундан мустасно), шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга, бўйи 175 смдан паст бўлмаган эркаклар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

2) Жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларида (Пост-патруль хизматида) бўш бўлган сафдорлик лавозимларига идоравий академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган Сурхондарё вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи 170 смдан паст бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган (олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтганлар бундан мустасно) эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқароларни қуйида кўрсатилган муддатдан бошлаб, соат 09:00 дан 18:00 га қадар Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига қуйидаги ҳужжатлар билан келишлари сўралади:

  • биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳномаси асли;
  • олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асли;
  • ҳарбий гувоҳнома асли;
  • доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маълумотнома);
  • ҳайдовчилик гувоҳномаси;

         Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар жорий йилнинг
15 августь кунидан 25 августь кунига қадар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.

Танлов тадбирлари давомида жамоатчилик ташкилоти вакиллари ва номзоднинг яқин қариндошлари иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органларидаги хизматга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари 2022 йилнинг 15 августь кунидан олдин ёки 25 августь кунидан кейин қабул қилинмайди.

Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар “Боғзор” маҳалласи, Баркамол авлод кўчаси 46-уй. Сурхондарё вилояти ИИБ биноси.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (76) 222-04-62

 

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ММИ ва КБТХ

Text to speech