Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н! Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Йўл ҳаракати бошқармаси, йўл-патрул хизмати отряди, мобил қурилмалардан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператор” лавозимлари бўйича танлов эълон қилинади.
Танловда, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Сурхондарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи биринчи навбатда олий маълумотли ҳуқуқшунос, қоида тариқасида профилактика инспекторининг ёрдамчилари (маълумоти бўйича ер усти транспорт тизимлари, транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш техниги, автомобилда йўловчи ва юк ташиш техниги, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мутахассислиги бўйича тамомлаган), шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича (Тошкент давлат транспорт институтини ҳамда бошқа олий таълим муассасаларининг ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатасияси, автомобил йўллари ва аеродромлар ҳамда ахборот коммуникация технологиялари, алоқа йўналишларини тамомлаган, ёки таҳсил олаётган) муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга, бўйи 175 смдан паст бўлмаган эркаклар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқароларни қуйида кўрсатилган муддатдан бошлаб, соат 09:00 дан 18:00 га қадар Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига қуйидаги ҳужжатлар билан келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки идентификасия ИД-картаси;
- туғилганлик ҳақида гувоҳномаси асли;
- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асли;
- ҳарбий гувоҳнома асли;
- доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маʼлумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маʼлумотнома);
- сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётганлиги тўғрисида маълумотнома;
- хайдовчилик гувохномаси;
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар жорий йилнинг 07 август кунидан 17 август кунига қадар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.
Танлов тадбирлари давомида жамоатчилик ташкилоти вакиллари ва номзоднинг яқин қариндошлари иштирок этишлари мумкин.
Ички ишлар органларидаги хизматга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари 2023 йилнинг 07 август кунидан олдин ёки 17 август кунидан кейин қабул қилинмайди.
Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар “Каттабоғ” маҳалласи, Навбаҳор кўчаси. Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш маркази биноси.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: (76) 224-15-76
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ММИ ВА КБТХ