19 Июл 2022 йил 5927

Д И Қ Қ А Т    Э Ъ Л О Н! Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасидаги бўш бўлган лавозимлар учун танлов эълон қилади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида бўш бўлган офицерлик лавозимларига, ички ишлар органлари хизматига кириш истагида бўлган номзодлар ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик
ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Сурхондарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий таълим муассасаларини “Ҳуқуқшунос” ҳамда “педагогика” ва бошқа йўналишлари бўйича тамомлаган, муддатли, сафарбарлик чақирув резерв ёки олий таълим муассасаларини ҳарбий кафедрасини тамомлаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 165 смдан паст бўлмаган эркаклар иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида бўш бўлган сафдорлик лавозимларига ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Сурхондарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи биринчи навбатда олий маълумотли ҳуқуқшунос, қоида тариқасида профилактика инспекторининг ёрдамчилари (маълумоти бўйича ер усти транспорт тизимлари, транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш техниги, автомобилда йўловчи ва юк ташиш техниги, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мутахассислиги бўйича тамомлаган), шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича (Тошкент давлат транспорт институтини ҳамда бошқа олий таълим муассасаларининг ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси, автомобил йўллари ва аэродромлар йўналишларини тамомлаган, ёки таҳсил олаётган) муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган ҳайдовчилик гувоҳномасига эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 175 смдан паст бўлмаган эркаклар иштирок этишлари мумкин .

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқароларни қуйида кўрсатилган муддатдан бошлаб, соат 09:00 дан 18:00 га қадар Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига қуйидаги ҳужжатлар билан келишлари сўралади:

  • биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳномаси асли;
  • олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асли;
  • ҳарбий гувоҳнома асли;
  • доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маʼлумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маʼлумотнома);

         Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар жорий йилнинг
19 июль кунидан 29 июль кунига қадар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.

Танлов тадбирлари давомида жамоатчилик ташкилоти вакиллари ва номзоднинг яқин қариндошлари иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органларидаги хизматга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари 2022 йилнинг 19 июль кунидан олдин ёки 29 июль кунидан кейин қабул қилинмайди.

Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар “Боғзор” маҳалласи, Баркамол авлод кўчаси 46-уй. Сурхондарё вилояти ИИБ биноси.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (76) 222-04-62

Сурхондарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ

Text to speech