COVID-19 коронавирус: Азиз фуқаролар карантин даврида, илтимос уйда қолинг!
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилиши”нинг 6-сонли баёни талаблари асосида республикамизда коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш бўйича карантин жорий қилинган эди.
Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан, фуқаролар ўртасида жамоат жойларида ниқоб тақиб юришлари, акс ҳолда қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги ҳамда зарур бўлмаган вазиятларда уйида кўчага чиқмасликлари, ўз уйида бўлишлари, коронавирус касаллигини юқтириб олмасликлари юзасидан профилактик тадбирлари олиб борилмоқда.
Ниқобсиз юрган фуқароларга расмий огоҳлантириш берилиб, уларга COVID-19 коронавирусдан ҳимояланишлари учун ниқоблар тарқатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати