5 Январ 2022 йил 377

Чорвачилик комплексини қуриш ваъдасини берган шахслар 13 минг долларни ўзлаштириб кетди, натижада...

Қумқўрғон туманида 2021 йил 18 декабр куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, Жарқўрғон туманида яшовчи, Ф.Асқар (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил феврал ойида, Тошкент шаҳрида яшовчи, З.Исмат ва Тошкент вилоятида яшовчи, Ф.Қодирлар унга туманнинг "Гулистон" маҳалласидан чорвачилик комплекси ва ишлаб чиқариш мажмуалари қураётганлигини айтиб, унга ҳам қурилиш учун шартнома расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 13.000 (ўн уч минг) АҚШ доллар пулларни олиб берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзларининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. 18 декабр куни З.Исмат ва Ф.Қодирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech