5 Июн 2021 йил 494

Чигит ўғрилари қўлга олинди

Қумқўрғон туманида 2021 йилнинг 17 май куни туман ИИБ ТБнинг хабарига кўра, туманнинг “Боғора” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Termiz Jayxun Klaster” МЧЖ раҳбари, Тошкент шаҳрида яшовчи, Х.Акбар 2021 йил 5 май кунида туман ИИБга берган алоқа хатида, жорий йилнинг 1 май кунидан 2 май кунига ўтар кечаси МЧЖ омборхонасида сақланаётган ҳосил учун тарқатилиб, қолган жами 18.480 кг дориланган чигит махсулотидан 12.929 килограмм чигит маҳсулотларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчилар, М.Шохрух, Т.Отабек, Х.Абдуғани, Х.Улуғбек ва М.Панжилар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далиллар олинган. 17 май куни М.Шохрух, Т.Отабек, Х.Абдуғани, Х.Улуғбек ва М.Панжиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech