15 Феврал 2023 йил 642

 Чет эл фуқароларини вақтинча рўйхатга олиш тартибларига ўзгартириш киритиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида  республикамизга кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ички ишлар органларида, шунингдек, санаторий ва даволаниш муасасаларида вақтинча рўйхатга олиш тартибларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ М ва ФРБ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш таркиби такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳуддида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 30 январдаги 35-сонли қарорнинг мазмун-моҳияти жойлаштириш воситалари раҳбарлари ва масъул шахсларга тушунтиришди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча рўйхатга олишни улар Ўзбекистон Республикасига кириб келганларидан кейин миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, жойлаштириш воситалари ёки даволаниш муассасаларига уч иш куни давомида мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаниш муассасаларининг маъмурияти, хусусий уй-жой эгалари ҳудудий ички ишлар органларига “Е-меҳмон” дастури орқали хабар берган ҳолда жойлаштирилади. Қарор билан вақтинча рўйхатга олиш ишлари фақат ички ишлар органларидан рухсат олингандан кейин амалга ошириш тартиби бекор қилинди.

Шунингдек, жойлаштириш воситалари раҳбарлари томонидан чет эл фуқароларини республикамизда вақтинча бўлиши ҳаракатланиши, шунингдек, виза режми ва Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлар билан “Фуқароларни ўзоро келиб кетишлари тартиби тўғриси”да битим талаблари юзасидан ҳам берилган саволларга вилоят ИИБ МваФРБ масъул ходимлари томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech