25 Май 2022 йил 559

Чалинади энг охирги қўнғироқ бу кун!

Термиз туманидаги математика фани чуқур ўргатиладиган 12-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида сўнги қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди.
Унда вилоят ИИБ бошлиғи ҳам иштирок этиб, Президентимизнинг мактабларни битирувчи ўғил-қизларимизга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шу билан бирга, умумий ўрта таълим мактабларини тамомлаб, таълимнинг кейинги босқичига йўл олаётган ёшларга муваффаққият тилади. Аслида ютуққа эришиш ёшларнинг ўз қўлида эканлигини, бугун ўқиб-ўрганиб бирор бир касб ёки мутахассисликни эгаллаш учун барча шароит ва имкониятлар етарли эканлигини уқтирди. Фақат буни теран ҳис этиб, ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Ўқув йили давомида намунали хулқи, илмга чанқоқлиги билан тенгдошларига ўрнак кўрсата олган бир гуруҳ ёшлар муносиб тарзда рағбатлантирилди.
Байрамона кўриниш касб этган тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан буюк аждодларимизни мадҳ этувчи шеърлар, рақс, мумтоз куй-қўшиқлар ижро этилди. Мактабнинг «Ёш бургутлар» жамоаси ҳам йиғилганларга ўз чиқишларини намойиш этишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech