Буюк аждодларимиздан мерос бўлган камондан отиш спорти тарғиб қилинмоқда
Жорий йилнинг 10 февраль куни Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида, Термиз туманида жойлашган ИИВ тасарруфидаги "Термиз" халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальонида, муддатли ҳарбий хизматчилар, ходимлар ҳамда 12,13-сонли умум таълим мактаблари ўқувчилари иштирокида камондан отиш спорт турида амалий ўқув машғулот ташкил этилди. Тадбирда иштирокчиларга Президентимизнинг 2021 йил 17 июнь кунидаги "Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5149-сонли Қарори ижроси доирасида воҳада амалга оширилаётган ишлар, буюк аждодларимиздан мерос бўлиб қолган камондан отиш анъаналари ва қадриятларини ёшларга етказиш ва ушбу спорт турига жалб этиш, оммалаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар хусусида сўз юритилди. Олимпия ўйинларидан жой олган мазкур спортнинг ўзига хос жиҳатлари, хавфсизлик қоидалари тушунтирилиб, амалий камондан отиш бўйича маҳорат дарслари олиб борилди. Ёшлар, ҳарбий хизматчилар мазкур спорт турида дастлабки кўникмаларини шакллантирдилар. Якунда, ташкилотчилар томонидан тадбирни ташкиллаштиришда амалий кўмаги учун батальон командирига ташаккурнома ҳамда фаол иштирок этган ҳарбий хизматчиларга эсдалик совғалари топширилди.