22 Ноябр 2022 йил 225

Бухоро вилоятида “Ходимбай” ишлаш тизимида тажриба алмашилмоқда.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев, “ходимбай” ишлаш тизими бўйича тажриба алмашиш ва амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф давомида, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, шунингдек, шахсий таркиб учун яратилган кенг ва қулай шароитлар, ички ишлар органларининг моддий-техника таъминотидаги янгиланишлар юзасидан хизмат соҳалари ва ҳудудий ички ишлар органлари фаолияти билан яқиндан танишди.

ИИВ Бухоро академик лицейига ташриф буюриб, даставвал Ички ишлар вазирлиги Бухоро академик лицейи қошида ташкил этилган вилоят Ички ишлар бошқармаси “Жасорат” тарихий музейи экспонатлари билан ҳам таништирилди. Ташриф асносида, Ички ишлар вазирлиги Бухоро академик лицейи қошида вилоят Ички ишлар бошқармаси “Жасорат” музейи замон талабларига мос тарзда ташкил этилганлиги, музей фондидан алоҳида маданий ва тарихий қийматга эга минглаб ноёб экспонатлар тарихи ҳақида қатор маълумотлар бериб ўтилди.

Шундан сўнг, Бухоро вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан “ходимбай” ишлаш тизими, ёшлар билан ишлаш тизими, касбий тайёргарлик йўналиши ҳамда кадрлар билан таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича тақдимот ўтказилиб, батафсил маълумотлар берилди.

Text to speech