#Бўш иш ўринлари ярмаркаси Одам савдоси қурбони бўлманг!
Жорий йилнинг 12 июль куни Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз филиалида Термиз шаҳридаги 37 та маҳаллаларда истиқомад қилувчи ишсиз хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида, вилоятимиздаги 40 дан ортиқ ташкилотлардаги бўш иш ўринлари эълон қилиниб, 300 дан ортиқ хотин-қизлар иштирок этишди. 70 дан ортиқ мурожаатчилар мутасадди ташкилот ходимлари томонидан бўш иш ўринларига йўналтирилди.
Шундан сўнг вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъул ходими И.Полвонова, Термиз шаҳар ИИБ Хотин-қизлар масалаллари бўйича катта инспектори С.Алланазаровалар томонидан бандлиги таъминланмаган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, "Одам савдоси" иллати ҳақида йиғилганларга ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Бу каби тадбирлар июл ойи давомида барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.